Клуб янгиликлари

Питер Хюистрани табриклаймиз!

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" футбол клуби ёрдамчи мураббий Питер Хюистрани 51 ёшга тўлгани билан қутлайди.

Питер футболчилик фаолиятида Шотландиянинг машҳур клубларидан бири "Глазго Рейнжерс" шарафини беш мавсум ҳимоя қилгани билан машҳур. 125 учрашувда рақиблар дарвозасига 22 тўп киритган. Фаолияти мобайнида Питер Голландия, Шотландия, Япония ва Бельгия чемпионатларида жами 413 беллашувда 78 гол уришга эришган. Голландия терма жамоасида 8 ўйинда майдонга тушган.

Хюистра мураббийлик ишини 2001 йил "Йонг Гронинген" жамоасида бош мураббий сифатида бошлаган. 4 йиллик фаолиятидан сўнг "Витесс", "Аякс", "Тренчин" клубларида ёрдамчи мураббий бўлиб ишлаган. Кейин «Йонг Аякс», «Гронинген», «Де Графсхап» клубларида ва Индонезия терма жамоасида бош мураббий сифатида фаолият олиб борди.
2017 йил июнь ойидан бошлаб "Пахтакор"да ёрдамчи мураббий бўлиб ишламоқда.

"Пахтакор" футбол клуби Питер Хюистрани туғилган куни билан табриклайди. Унга соғлиқ, бахт ва фаолиятида ғалабалар ёр бўлишини тилаб қолади!