Клуб янгиликлари

Бобур Шодиев Идгай Тазетдинов хотирасини ёдга олди

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" ФК президенти Бобур Шодиев Идгай Тазетдинов таваллуд топганининг 85 йиллиги муносабати билан унинг беваси Алла Тазетдиновани табриклади.

"Пахтакор"нинг собиқ футболчиси ва мураббийи Идгай Тазетдинов туғилганига 13 январь куни 85 йил тўлгани ҳақида маълумот тақдим этгандик. Клуб шаклланишида катта хизмат кўрсатган Тазетдиновнинг хотирасини ёд этган ҳолда "Пахтакор" ФК президенти Бобур Шодиев Идгай Борисовичнинг беваси Алла Тазетдиновага гул ва эсдалик совғасини тақдим этди. Бобур Кабулович "Пахтакор"нинг турли йиллардаги муносиб иштирокида Идгай Тазетдиновнинг ҳиссаси катта бўлгани ва клуб буни доимо эсда тутишини таъкидлади.