Клуб янгиликлари

"Пахтакор" Ватан ҳимоячилари куни билан табриклайди!

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" футбол клуби 14 январь - Ватан ҳимоячилари куни билан муборакбод этади!

Мустақил Ўзбекистон тинчлиги ва хавфсизлигини таъминлашда меҳнат қилаётган барча касб вакилларини ушбу кун билан табриклаб, уларга мустаҳкам соғлиқ, жасорат, омад ва ёрқин келажак тилайди. Уларнинг оиласига хотиржамлик ва фаровонлик ёр бўлишини тилаб қоламиз. Сиз билан биз ўзимизни тинч ҳамда хавфсиз ҳис этамиз.

"Пахтакор" футбол клуби барчангизга Ватанимиз олдидаги хизматларингиз учун ҳурматини изҳор қилади ва байрам билан чин кўнгилдан табриклайди!