"Амедспор"га қарши кечган назорат ўйинидан сўнг "Пахтакор" бош мураббийи жамоанинг ҳолати хусусида фикрларини билдирди.
- Футболчилар ҳолатини текшириш учун назорат учрашуви ўтказдик. Турли жиҳатлар устида ишладик. Ҳозирча ўйинчиларнинг қийналаётгани кўриниб турибди, чунки барча таътилдан кейин келган ва юкламали машғулотлардан кейин чарчоқни ҳис этишмоқда. Аммо жараён биз хоҳлагандек давом этмоқда. Бизни кутиб турган учрашувларга муносиб тайёргарлик кўришга интиляпмиз.