Туркиядаги ўқув-йиғин машғулотларида жамоамиз иккинчи назорат ўйинида майдонга тушди.
Иккинчи лига вакили "Амедспор"га қарши беллашув бошидаёқ Акмал Шораҳмедов ҳисобни очди. 12-дақиқада турк клубида ҳисобни тенглаштириш имконияти юзага келди. Белгиланган пенальтидан берилган зарбадан кейин тўпни Лобанов қайтариб юборди. У икки ўйинда рақибларнинг уч пенальтисини йўққа чиқарганини таъкидлаб ўтамиз.
Иккинчи бўлим охирларида Иброҳимовнинг тўп оширишидан фойдаланган Ҳакимов орадаги фарқни иккитага етказди. Шу тариқа "Пахтакор" 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Навбатдаги беллашув 15 январь куни Албаниянинг "Партизани" клубига қарши ўтказилиши режалаштирилган.
"ПАХТАКОР" - "АМЕДСПОР" - 2:0 (1:0)
"Пахтакор": Лобанов (Суюнов, 46), Сайфиев (Андреев, 64), Симич, Аъзамов (Исматуллаев, 64), Шораҳмедов, Аҳмедов (Аҳмадов, 64), Раҳматуллаев (Козак, 64), Машарипов (Иброҳимов, 64), Искандеров (Синдаров, 75), Абдураҳимов (Ғанихонов, 64), Безерра (Ҳакимов, 64).
Голлар: Шораҳмедов 4, Ҳакимов 86.