Хитойда ўтказилаётган Осиё чемпионатида Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мезбонларни мағлубиятга учратди.
"Пахтакор" футболчиларидан Ботирали Эргашев, Ҳожиакбар Алижонов, Забиҳилло Ўринбоев ва Жасур Яхшибоев учрашувда терма жамоа муваффақиятига ҳисса қўшишди. Ягона гол 14-дақиқада Алижонов томонидан урилди. Икки турдан сўнг терма жамоамиз 3 очко тўплаб, кейинги босқичга чиқиш учун курашни давом эттирмоқда. Гуруҳдаги охирги ўйин 15 январь куни Уммон термасига қарши бўлиб ўтади.