Айни кунларда жамоамиз иккинчи давранинг қолган ўйинларига тайёргарлик кўрмоқда.
25 августдан яна машғулотларга старт берилди. Футболчилар ёшлар жамоаси бош мураббийи Илҳом Мўминжонов қўл остида шуғулланишмоқда. 6 нафар футболчи терма жамоага жалб этилган. Қолган ўйинчилар эса "Металлург" билан 9 сентябрь куни ўтадиган 21-тур учрашувига тайёргарлик кўришда давом этишяпти.
Асосан ёшлардан иборат жамоа шанба куни "Машъал"га қарши назорат баҳсида майдонга тушиб, 0:3 ҳисобида имкониятни бой берди.