Клуб янгиликлари

Тиаго Безерра: "Ҳозир биз учун жуда муҳим давр"

Клуб янгиликлари

Жамоамизнинг бразилиялик легионери Тиаго Безерра Туркияда давом этаётган йиғин хусусида фикрларини билдирди.

- Машғулотлар яхши ўтмоқда. Айни кунларда жисмоний ва тактик тарафдан кўп ишлаяпмиз. Янги мавсумга тайёргарлик вақти жуда муҳим давр. Ҳар куни 2 маҳалдан машғулот ўтказяпмиз. Яхши ҳолатга кириб олиш учун меҳнат қилиш даркор. Таътилдан кейин машғулотга қайтиш қийин, аммо бу ўта муҳим палла. Йиғинларда ўйинчилар бир-бирини яхшироқ ўрганади ва тушунишни бошлайди, жамоавий аҳиллик ошади. Мураббийни ҳам янада яқиндан биламиз, услубига яхшироқ кўникамиз. Янги футболчилар жамоага мослашиши жараёнини ўтайди. Шу сабабли йиғинлар жамоага катта ёрдам беради.

Биринчи назорат ўйини қийин кечди, чунки анча вақт учрашувларда майдонга тушмадик. Ўйин суръатига қайтиш бошида қийин кечади. Тайёргарлигимиз 30 январда ўтадиган Чемпионлар лигаси беллашувига қаратилган. Унга яхши ҳолатда етиб боришга интиламиз.