Кечаги учрашувдан сўнг бугун жамоамиз навбатдаги машғулотини ўтказди.
Ўйиндан кейин кўпроқ эътибор футболчиларнинг жисмоний ҳолатини тиклаш машқларига қаратилди. Ушбу жараёндан сўнг ўйинчилар тўп билан ишлашга ўтишди. Футболчилар яхши ҳолатда мавсумга тайёргарликни давом эттиришмоқда. Навбатдаги назорат беллашуви 11 январь куни Туркиянинг "Шанлиурфаспор" клубига қарши ўтказиши мўлжалланган.