Туркияда йиғин ўтказаётган "Пахтакор" кеча биринчи назорат ўйинида майдонга тушди. Бош мураббий Шота Арвеладзенинг фикрлари билан қизиқдик.
- Ҳозирча барчаси жуда яхши кетмоқда. Об-ҳаво режалаштирилган машғулотларни ўтказишга мос келади. Бу ерда кўнгилдагидек шуғулланиш учун қулай шароитлар яратилган. Машғулотлар ва ўйиндан қониқиш ҳосил қиляпман.
Футболчиларни яхши ҳолатга келтириш борасида ишлаяпмиз. Ҳаммасини тузиб чиқилган режа асосида олиб боряпмиз. Умид қиламанки, йиғин охиригача ишларимиз шундай давом этади.