Туркияда йиғин ўтказаётган "Пахтакор" эртага биринчи назорат ўйинини ўтказади.
Биринчи беллашув Туркия учинчи лигаси иштирокчиси "Тургутлуспор" жамоасига қарши бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан 17:00да бошланиши мўлжалланган.
Футболчилар эса мураббийлар штаби бошчилигида кундалик машғулотлар орқали жисмоний ҳолатни яхшилаш устида ишлашмоқда. Назорат беллашувлари ёрдамида жамоавий ўйинни шакллантиришга эътибор қаратилади.