Белекдаги йиғин чоғида "Пахтакор"нинг назорат учрашувларидаги рақиблари билан таништириб ўтамиз.
Назорат ўйинлари қуйидаги жамоаларга қарши ўтказилиши режалаштирилган:
7 январь "Тургутлуспор" (Туркия, 3-лига)
11 январь "Шанлиурфаспор" (Туркия, 2-лига)
15 январь "Партизани" (Тирана, Албания Суперлигаси)
20 январь "Вардар" (Скопье, Македония юқори лигаси)
Туркиядаги йиғин 21 январь куни тугайди ва "Пахтакор" Тошкентга қайтиб келади. Мавсумдаги илк расмий учрашув 30 январь куни Дохада "Ал-Гарафа" билан Чемпионлар лигаси плей-офф босқичи доирасида бўлиб ўтади.