"Пахтакор" айни кунларда Туркиянинг Белек шаҳрида ўқув-йиғин машғулотини ўтказмоқда.
3 январь куни Белекка етиб борган жамоамиз Шота Арвеладзе бошчилигидаги мураббийлар штаби қўл остида машғулотларга киришишди. Айни кунларда жисмоний ҳолатни яхшилашга мўлжалланган машқлар бажарилмоқда.
Йиғин давомида 4 назорат беллашуви ўтказилади. Жамоамиз 7, 11, 15 ва 20 январь кунлари назорат учрашувларида майдонга тушади.