Клуб янгиликлари

"Пахтакор" Ҳусниддин Ғофуров билан шартнома имзолади

Клуб янгиликлари

Ўтган мавсумни "Нефтчи"да ўтказган ҳимоячи "Пахтакор" аъзосига айланди.

21 ёшли футболчи билан клубимиз икки йиллик келишувга эришди. Ғофуров 2016 ва 2017 йилги мавсумларда "Нефтчи" таркибида 19 учрашувда майдонга тушган. У 23 ёшгача бўлган терма жамоада асосий ҳимоячилардан бири саналади ва айни пайтда Хитойда ўтказиладиган Осиё чемпионатида иштирок этиш учун тайёргарлик кўрмоқда.

Ҳусниддин Ғофуров ҳақида маълумот

Туғилган санаси: 20.03.1997
Туғилган жойи: Фарғона
Ўйнаган жамоаси:
2016-17 "Нефтчи" 19 учрашув

"Пахтакор"га хуш келибсан, Ҳусниддин!