Жамоамиз ўқув-йиғин машғулотларини давом эттириш учун Туркиянинг Белек шаҳрига жўнаб кетди.
"IC Santay" меҳмонхонасида истиқомат қиладиган жамоамиз йиғинни 21 январгача давом эттиради. 7, 11, 15 ва 20 январь кунлари назорат учрашувлари ўтказиш режалаштирилган. Йиғинга 25 футболчи олиб кетилди. U-23 терма жамоасига чақирилган ўйинчилар Хитойдаги Осиё чемпионатидан сўнг клуб ихтиёрига қайтишади.
Йиғинга жўнаб кетган футболчилар рўйхати қуйидагича:
Дарвозабонлар - Александр Лобанов, Элдор Суюнов, Умид Ҳамроев.
Ҳимоячилар - Владимир Козак, Станислав Андреев, Марко Симич, Камолиддин Тожиев, Алишер Салимов, Шерзод Аъзамов, Фарруҳ Сайфиев, Акмал Шораҳмедов.
Ярим ҳимоячилар - Акбар Исматуллаев, Достон Иброҳимов, Азим Аҳмедов, Ростин Гриффитс, Тиаго Безерра, Гиди Канюк, Жаҳонгир Аҳмадов, Жамшид Искандеров, Собит Синдаров, Жалолиддин Машарипов, Баҳром Абдураҳимов, Дилшод Раҳматуллаев.
Ҳужумчилар - Жасур Ҳакимов, Шоҳрух Махмудҳожиев.