Клуб янгиликлари

"Пахтакор" Дилшод Раҳматуллаев билан келишувга эришди

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" футбол клуби яна бир футболчини таркибга қўшиб олганини маълум қилади.

Ярим ҳимоячи Дилшод Раҳматуллаев ва клуб ўртасида икки йиллик келишув имзоланди. У олий лигада "Локомотив", "Олмалиқ" ва "Насаф" жамоаларида ўйнаган. Шунингдек, Туркия биринчи лигасида "Санлиурфаспор" клубида тўп тепган. Чемпионатимизда 130 учрашувда 10 гол муаллифига айланган.

Унинг жамоамиз ғалабаларига муносиб улуш қўшишига ишонч билдириб қоламиз.

Дилшод Раҳматуллаев ҳақида маълумот
Туғилган санаси: 17.02.1989
Туғилган жойи: Навоий
Ютуқлари: Ўзбекистон Кубоги соҳиби-2014
Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби - 2015, 2016