Жамоамиз назорат беллашувида "Оқтепа"дан 4:0 ҳисобида устун келди.
Мураббийлар штаби мазкур учрашувда икки таркибдан фойдаланишди. Биринчи бўлимда Симич жарима зарбасидан ерлатиб аниқ зарба берди ва ҳисобни очди. 31-дақиқада Искандеров икки уринишдан сўнг рақиб посбонини доғда қолдирди. Ҳакимов ва Аҳмедов бўлим охиригача ҳисобдаги фарқни тўрттага етказишди.
Иккинчи бўлимда жамоамиз бир қатор имкониятларни юзага келтирди, аммо улардан фойдалана олмади. Шу тариқа биринчи назорат учрашувида "Оқтепа" 4:0 ҳисобида доғда қолдирилди.
"ПАХТАКОР" - "ОҚТЕПА" - 4:0 (4:0)
Голлар: Симич 19, Искандеров, 31, Ҳакимов 39, Аҳмедов 45.
"Пахтакор" (1-бўлим): Суюнов, Козак, Симич, Аъзамов, Ҳошимов, Раҳматуллаев, Аҳмедов, Машарипов, Искандеров, Иброҳимов, Ҳакимов.
"Пахтакор" (2-бўлим): Лобанов, Юсупов, Азмиддинов, Тожиев, Шораҳмедов, Исматуллаев, Аҳмадов, Салимов, Синдаров, Канюк, Ғанихонов.