"Пахтакор"ни яна уч нафар футболчи тарк этганини маълум қиламиз.
Жамоамиз сафида олий лигада 51 учрашувда 5 тўп киритган таянч ярим ҳимоячиси Жавоҳир Соҳибов билан шартнома тугагани сабабли икки томон келишувига кўра ҳамкорлик тўхталишига келишиб олинди. Соҳибов "Пахтакор" сафида 2014 ва 2015 йилларда Ўзбекистон чемпионига айланган.
Ҳужумчи Темур Толипов ҳам жамоамиз билан хайрлашди. У чемпионат беллашувларида 16 бор майдонга тушганди. Ўтган мавсумни у "Навбаҳор" ва "Обод" клубларида ижарада ўтказган.
Ҳимоячи Ойбек Нурматов 2017 йил ижара асосида "Андижон"да ўйнаганди. Ушбу футболчи билан ҳам ўртадаги ҳамкорлик тўхтатилди.
"Пахтакор" футбол клуби кейинги мавсумни бошқа жамоаларда бошлайдиган Жавоҳир Соҳибов, Темур Толипов ва Ойбек Нурматовга омад тилаб қолади.