Клуб янгиликлари

Фарруҳ Сайфиев "Пахтакор" футболчисига айланди

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" янги мавсум учун биринчи келишувни амалга оширди.

Бунгача "Насаф" таркибида ўйнаб келган чап қанот ҳимоячиси Фарруҳ Сайфиев билан икки йиллик шартномага имзо чекилди. Сайфиев олий лигада қаршиликлар сафида 111 учрашувда майдонга тушиб, 13 гол муаллифига айланган.

Фарруҳнинг жамоамизга ички ва халқаро мусобақаларда муваффақиятларга эришишда кўмак беришига умид қиламиз.

"Пахтакор"га хуш келибсан, Фарруҳ!

Фарруҳ Сайфиев ҳақида қисқача маълумот
Туғилган санаси: 17.01.1991
Туғилган жойи: Самарқанд
Кумуш медаль соҳиби (2017)
Ўзбекистон Кубоги ғолиби (2015)
Ўзбекистон Суперкубоги ғолиби (2016)