Клуб янгиликлари

Шота Арвеладзе: "Таркибни кучайтириш устида ишлаяпмиз"

Клуб янгиликлари

Янги мавсумга тайёргарлик жараёни бошланишининг илк кунида "Пахтакор" бош мураббийи ўз фикрларини билдирди.

- Кейинги мавсумга ҳозирлик кўришни бошладик. Дастлаб футболчиларнинг жисмоний ҳолатини яхшилаш устида ишлаймиз. Айни пайтда таркибни кучайтириш учун ишлаяпмиз. Тез орада бу борада барчаси ойдинлашади. Ушбу таркибда шуғулланаётган футболчилар жамоамизда қолишади. Улар кейинги мавсумни "Пахтакор" сафида ўтказишади, - деб таъкидлади Шота Юстинович.