"Жар" стадионида жамоамиз 2018 йилги мавсумга ҳозирлик кўришни бошлади.
Биринчи кунги машғулотларда мураббийлар штаби футболчиларнинг жисмоний ҳолатини тиклашга қаратилган машқларга эътибор қаратишди. Улар тўп билан ва тўпсиз турли машқларни бажаришди. Илк машғулотда қатнашган ўйинчилар рўйхати қуйидагича:
Александр Лобанов, Элдор Суюнов, Умид Ҳамроев, Даврон Ҳошимов, Камолиддин Тожиев, Марко Симич, Жамшид Юсупов, Владимир Козак, Станислав Андреев, Шерзод Аъзамов, Акбар Исматуллаев, Азим Аҳмедов, Собит Синдаров, Жаҳонгир Аҳмадов, Достон Иброҳимов, Жамшид Искандеров, Жалолиддин Машарипов, Жасур Ҳакимов, Игорь Сергеев.
Тиаго Безерра, Гиди Канюк ва Ростин Гриффитс 27-28 декабрдан машғулотларга қўшилиши кутилмоқда.
Ботир Эргашев, Ҳожиакбар Алижонов, Жасур Яхшибоев, Суҳроб Нуруллаев ва Забиҳилло Ўринбоев U-23 терма жамоаси таркибида Хитойда ўтадиган Осиё чемпионатига тайёргарлик йиғинида иштирок этишмоқда.
Эртага "Пахтакор" икки маҳал машғулот ўтказиши режалаштирилган.