Клубдаги турли жамоалар ҳисоботини тақдим қилишни давом эттирамиз. Бу сафар академия жамоаларининг йил давомида турли маҳаллий ва халқаро мусобақалардаги натижаларини ҳавола этамиз.
Жадвалда 5 ёш тоифасидаги 7 жамоанинг натижалари акс эттирилган.
2008 ва 2009 йилларда туғилган футболчилар учун 5 мусобақа фестивал тарзида ўтказилган.
Қолган 15 турнирдан 8тасида тарбияланувчиларимиз мусобақа ғолибларига айланишган.
Барча 20 мусобақадан 6таси Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида бўлиб ўтган.
Мусобақаларда энг яхши футболчиларга совринлар ҳам топширилган. “Пахтакор”нинг собиқ ўйинчилари Ю.Беляков, В.Мухин, В.Науменко, И.Малиновский хотирасига бағишлаб ўтказилган мусобақада 2005 йил жамоасидан Саидумар Саиднуруллаев ва Данила Ни турнирнинг энг яхши ярим ҳимоячиси ҳамда футболчиси деб топилган.
Россиянинг Брянск шаҳрида бўлиб ўтган “DANONE” Миллатлар Кубогида Максим Муркаев энг яхши дарвозабон совринига эга чиққан. Шу ёш тоифасидаги жамоа Болгариянинг Банско шаҳрида ўтказилган “EVIMA CUP” мусобақасида ҳам зафар қучган. Саид Гаджиев энг яхши ярим ҳимоячи, Муҳаммадиёр Маъруфалиев энг яхши ҳужумчи деб топилган.
8-12 ёш тоифасидаги жамоалар таркибида турли турнирларда Тимур Одилов – энг техникаси юқори, Саид Ҳабибуллаев – энг яхши ярим ҳимоячи, Самандар Рихсибоев – энг яхши ҳужумчи, Абдуллоҳ Рустамжонов – энг яхши дарвозабон, Бекзод Ғофуржонов – энг яхши ҳужумчи совринларига сазовор бўлган.
Турнир |
Ўтказилиш вақти |
Ўтказилиш жойи |
Ўрин/қатнашчилар сони |
“Bliss” болалар футбол фестивали |
6-7 ноябрь |
Тошкент |
|
“Олтин куз” болалар футбол фестивали |
5-8 октябрь |
Тошкент |
|
“Олтин куз” болалар футбол фестивали |
19 ноябрь |
Тошкент |
|
“Қалдирғоч” болалар футбол фестивали |
15-18 март |
Тошкент |
|
Ислом Каримов футбол фестивали |
20-25 август |
Тошкент |
Валентин Бубукин халқаро хотира турнири |
1-7 апрель |
Сочи (Россия) |
4/12 |
Геннадий Красницкий хотира турнири |
18-22 август |
Тошкент |
2/8 |
В.Любушин ва В.Иванов хотира турнири |
25-30 август |
Тошкент |
1/12 |
“Науриз” халқаро турнири |
22-28 март |
Чимкент (Қозоғистон) |
2/12 |
Ф.Бурхонов хотира турнири |
27 июнь-3 июль |
Самарқанд |
3/12 |
А.Червов хотира турнири |
21-26 октябрь |
Бухоро |
2/12 |
“Наврўз” Кубоги |
15-18 март |
Тошкент |
1/8 |
А.Ҳамроқулов хотира турнири |
22-25 март |
Тошкент |
1/12 |
“DANONE” халқаро турнири |
31март-2 апрель |
Брянск (Россия) |
1/12 |
“Evima Cup 2017” халқаро турнири |
11-18 апрель |
Банско (Болгария) |
1/6 |
И.Галимов хотира турнири |
21-26 август |
Қозон (Россия) |
4/20 |
“Кубань Кубоги 2017” халқаро турнири |
2-9 ноябрь |
Сочи (Россия) |
2/16 |
Республика турнири |
22-25 март |
Бухоро |
1/12 |
2-Республика турнири |
20-23 апрель |
Жиззах |
1/20 |
Ю.Беляков, В.Мухин, В.Науменко, И.Малиновский хотира турнири |
4-9 июнь |
Тошкент |
1/16 |