Жамоамиз 23 декабрь куни янги мавсумга тайёргарлик машғулотларини бошлайди.
"Жар" стадионида машғулотга қайтадиган "Пахтакор"нинг тайёргарлик режаси аниқ бўлиб улгурди. Тошкентда ўтадиган дастлабки йиғин доирасида 26 декабрь куни футболчилар жисмоний тайёргарлик бўйича синовдан ўтишади. Янги йилдан сўнг Туркиянинг Белек шаҳарчасида ўқув-йиғин машғулотлари ташкил этилади. Бу 3-21 январга мўлжалланган. Йиғин давомида 4 назорат беллашуви ўтказиш кўзда тутилган. Тошкентга қайтиб келгандан кейин 30 январь куни Қатарда "Ал-Гарафа"га қарши ўтадиган учрашувга ҳозирлик давом эттирилади.