Владимир Козак "Пахтакор" таркибида олий лигада майдонда энг кўп ҳаракат қилган футболчига айланди. 24 ёшли ҳимоячи барча учрашувларда иштирок этди. Майдонда 2496 вақт ўтказган Козак рақиблар дарвозасини 3 марта ишғол қилди. У "Бухоро", "Нефтчи" ва "Шўртан" посбонларини доғда қолдирди.
Аниқ тўп оширишлари 79 фоизни ташкил этди. Бир ўйинда 51 пасидан ўртача 40таси аниқ чиққан. Ҳимояда 8 яккакурашдан 5таси, ҳужумда 5тадан 3тасида муваффақиятли ўйнаган. Козак 59 фоиз ҳолатда рақибларни алдаб ўтган. Тўпни олиб қўйиш кўрсаткичи 60 фоиздан иборат.
Акбар Исматуллаев 24 учрашувда 1851 дақиқа ҳаракат қилган. "Қўқон-1912" билан сафардаги ўйинда ҳисобни тенглаштирган голга муаллифлик қилган. Ўша голи жамоамизга бир очко келтирганди.
Бир ўйинда ўртача 50 тўп оширишидан 44таси аниқ бўлган (88 фоиз). Ҳар икки яккакурашдан бирида у рақибдан устун келган. Ўртача кўрсаткичи учрашув учун 12тадан 6тага тўғри келади. 63 фоиз ҳолатда рақибдан ўтиб кетишга эришган Акбар 56 фоиз ҳолатларда тўпни олиб қўйишга муваффақ бўлган.