"Пахтакор"нинг 4 нафар футболчиси Ўзбекистон U-23 терма жамоаси таркибида халқаро турнирда ғалаба қозонди.
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Таиланднинг Бурирам шаҳрида бўлиб ўтган M-150 Cup мусобақаси финалида Япония U-23 терма жамоасига қарши майдонга тушди ва пенальтилар сериясида ғолибликни қўлга киритди. Финалда икки гол урган Забиҳилло Ўринбоев ҳал қилувчи беллашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди. У мусобақада 3 ўйинда жами 4 тўп киритиб, терма жамоа муваффақиятига катта ҳисса қўшди.
Мусобақада Ботир Эргашев, Ҳожиакбар Алижонов, Жасур Яхшибоев ва Забиҳилло Ўринбоев терма жамоа шарафини ҳимоя қилишди.
Январь ойида Хитойда бўлиб ўтадиган U-23 терма жамоалар ўртасидаги Осиё чемпионатида ҳам бир қатор футболчиларимиз терма жамоа сафида майдонга тушишлари кутилмоқда.