Қаршидаги учрашувдан кейин бош мураббийи Григорий Колосовский матбуот анжуманида иштирок этди.
Григорий КОЛОСОВСКИЙ ("Пахтакор" бош мураббийи): - Бугун рақибга ўзимиз совға тақдим этдик. Кераксиз жойда қизил карточка ишлаб олдик. "Насаф" яхши жамоа, савияли ўйинчиларга эга. Улар бундан унумли фойдаланишди. Ўйин охирида биз вазиятлардан фойдаланмадик. Зарба беришга уринишлар бўлди, аммо булар самара келтирмади.
Мезбон жамоа мураббийлар штабидан маданиятлироқ бўлишни сўрайман. Бунга клуб раҳбарияти эътибор қаратади деб ўйлайман.
Умуман, майдонда бугун жанговар кураш кечди. Футболчиларга шиддатлироқ ўйин кўрсатишга имкон бериш лозим. Халқаро майдонларда бизга шундай хусусият керак бўлади. Олдинги уч ўйинда ҳам имкониятлардан фойдалана олмадик. Рақиблардан тўлиқ устунлик қилдик. Бугун мезбонларда вазият кўпроқ бўлди.