Ўзбек футболи ривожига ҳисса қўшаётган энг яхши хорижлик мураббий деб топилган "Пахтакор" бош мураббийи ушбу совринга эришиши хусусида фикрларини билдириб ўтди.
- Барчага мени қўллаб-қувватлашгани учун миннатдорчилик билдираман. Ҳаммага раҳмат айтаман. Бу мукофот фақат меники эмас, балки мен билан бирга меҳнат қилаётган инсонларга ҳам тегишли. Бунга ҳаммамиз биргаликда эришдик. Яна бир бор барчага раҳматимни билдираман, - дея фикрларини айтиб ўтди Шота Арвеладзе.