ЎФФ тақдирлаш маросимида "Пахтакор" бош мураббийи юртимиздаги илк шахсий совринига эга чиқди.
Грузиялик мутахассис 2017 йилда "Ўзбек футболи ривожига ҳисса қўшаётган энг яхши хорижлик мураббий" сифатида эътироф этилди. Унинг ўзи маросимга кела олмагани сабабли мукофотни "Пахтакор" футбол клуби директори Дмитрий Адисман қабул қилиб олди.
Шота Арвеладзени ушбу соврин билан табриклаб, бу унинг клубимиздаги ғалабалари дебочаси бўлиб қолишига ишонч билдирамиз.