"Насаф" билан бир бўлимдан ортиқроқ кам бўлиб ўйнаган жамоамиз имкониятни бой берди.
Учрашув бошида ташаббус мезбонлар тарафида бўлди ва хавфли зарбаларни Лобанов ва баъзи ҳолатларда ҳимоячилар қайтариб қолишди. 22-дақиқада Машариповни жарима майдонида Раҳматов йиқитгани учун белгиланган пенальтидан Искандеров унумли фойдаланди. Тенг кураш кечаётган бир пайтда Соҳибов 3 дақиқа ичида 2 марта огоҳлантирилди ва майдондан четлатилди.
Иккинчи бўлим бошида Голбан бурчак зарбаси ўйинга киритилгач, мувозанатни тиклади. Шундан кейин жамоамиз бир қатор кескин ҳолатларни юзага келтирди, аммо 76-дақиқада қарши ҳужумда тўп ўтказиб юборди. Черан мезбонларга ютуқ келтирган гол муаллифига айланди. Ўйин охиридаги уринишларимиз самара бермади. Шу тариқа "Насаф" 2:1 ҳисобида ғалабасини нишонлади.
"НАСАФ" - "ПАХТАКОР" - 2:1 (0:1)
19 август. Қарши. 7898 томошабин.
Ҳакамлар: З.Қодиров, А.Снетков, В.Лушин.
Назоратчи: С.Нажафалиев.
"Насаф": Суюнов, Раҳматов (Абдухолиқов, 72), Голбан, Аъзамов, Муҳаммадиев, Мусаев, Рашидхонов (Муҳиддинов, 59), Сайфиев, Красич (Алланиязов, 42), Ғаниев, Черан.
"Пахтакор": Лобанов, Андреев, Ораховац, Тожиев, Исматуллаев, Соҳибов, Болтабоев (Сидоров, 82), Машарипов, Каримов, Искандеров, Ҳакимов (Отахонов, 46).
Голлар: Искандеров, 23-пен - 0:1. Голбан, 47 - 1:1. Черан, 76 - 2:1.
Огоҳлантиришлар: Соҳибов, 37. Ғаниев, 68. Муҳиддинов, 71. Ораховац, 76. Тожиев, 82.
Четлатиш: Соҳибов, 40.