2001 йилда туғилган футболчилар ўртасида ўтказилаётган ЎФФ Кубогида гуруҳ босқичи якунига етди.
3-турда "Бунёдкор" билан майдонга тушган Сергей Токов шогирдлари рақибларидан 2:0 ҳисобида устун келишди. Ҳар икки голга Ҳожимат Эркинов муаллифлик қилди.
Шу тариқа гуруҳда "Спартак" (7:0), "Нефтчи" (3:1) ва "Бунёдкор"ни (2:0) доғда қолдирган "Пахтакор" гуруҳда пешқадамликни қўлга киритди.