Тошкентда ўтказилаётган ЎФФ Кубоги 2-турида "Пахтакор" тарбияланувчилари "Нефтчи"дан 3:1 ҳисобида устун келишди.
2001 йилда таваллуд топган "Пахтакор" тарбияланувчилари 2-турда Фарғонанинг "Нефтчи" жамоасидаги тенгдошларига қарши майдонга тушишди. Учрашувда устунликка эришган Сергей Токов шогирдлари рақибларини 3:1 ҳисобида доғда қолдиришди. Учинчи турда "Пахтакор" ва "Бунёдкор" ўртасидаги қарама-қаршиликда гуруҳ ғолиби номига аниқлик киритилади.