Исроил терма жамоаси аъзоси Гиди Канюк "Пахтакор"га иккинчи даврада келиб қўшилди.
Ўзи иштирок этган 14 учрашувда Гиди рақиблар дарвозасига бир гол урди. "Машъал" дарвозасига киритилган тўп Канюк учун жамоамиз сафидаги ягона гол бўлиб турибди.
Ярим ҳимоячи жамоадошлари тўп киритиши учун 7 бор имконият яратиб берган. Ушбу кўрсаткич бўйича у Безеррадан кейин иккинчи ўринни банд этди. Шерзод Каримовда ҳам голли тўп оширишлар сони 7тани ташкил қилди. Тўп оширишдаги аниқлик натижаси 73 фоиздан иборат бўлди. Бир ўйинда рақибларни ўртача 5 уринишдан 4тасида алдаб ўтган. Ўзи ҳаракат қилган ҳудудда 60 фоиз ҳолатларда тўпни рақиблардан олиб қўйишга эришган.