Футзал жамоамиз таркибига 6 нафар таниқли ўйинчилар келиб қўшилди.
Чемпионатда келаси мавсум муносиб иштирок этишни мақсад қилаётган "Пахтакор" футзал жамоаси бир қатор таниқли футзалчилар билан шартнома имзолади. Фаолияти орқали нафақат Ўзбекистон, балки Осиёда ўзига мос номга эга Дилшод Ирсалиев "Олмалиқ"дан "Пахтакор"га кўчиб ўтди. Шунингдек, "Бунёдкор"дан Фахриддин Самегов, "Дўстлик-AIN"дан Акмал Ҳазратқулов, Феруз Фахриддинов ва Алишер Иброҳимов, "Металлург"дан Мақсуд Файзуллаев жамоамиз сафига қўшилишди.
Январь ойида футзалчиларимиз навбатдаги мавсумга тайёргарлик жараёнини бошлашади.