19-турда ёшларимиз Қаршида "Насаф" билан дурангга имзо чекишди.
Дастлабки дақиқалардаёқ Хушбаков белгиланган пенальтидан фойдаланиб, мезбонларни олдинга чорлади. Шундан кейин ташаббусни қўлга олган ёшларимиз бўлим якунида мувозанатни тиклашди. Отахонов оширган тўпни Синдаров ҳавода тўхтатмасдан дарвозага аниқ йўллади.
Иккинчи бўлимда бир қатор имкониятларни кўкка совурган жамоамиз 85-дақиқада иккинчи тўпни ўтказиб юборди. 88-дақиқада эса Толипов пенальтидан ҳисобни тенглаштирди. Шундай қилиб, ёшларимиз Қаршидан 2:2 ҳисобидаги дуранг билан қайтишди.
"Насаф" – "Пахтакор" – 2:2 (1:1)
18 август. Қарши. 146 томошабин.
Ҳакам: Аҳрол Рисқуллаев – 8,1.
"Насаф": У.Эргашев, Каримов, Жавлиев, Қўзиев (Қурбонбоев, 54), Муродов, Хушбаков, Олимов, Кенжабоев, Саъдуллаев (Неъматов, 70), Мозговой (И.Алижонов, 80), Нормуродов.
"Пахтакор": Ҳамроев, Ҳ.Алижонов, Авилов, Отахонов (Г.Аҳмедов, 46), Даврон Ҳошимов, А.Аҳмедов (Йўлдошев, 80), Синдаров (Абрамов, 86), Юсупов (Саъдиллоев, 52), Хурсанов (Нуруллаев, 46), Толипов, Тўраев (Дониёр Ҳошимов, 67).
Голлар: Хушбаков, 3-пен - 1:0. Синдаров, 41 - 1:1. Каримов, 85 - 2:1. Толипов, 88-пен - 2:2.
Огоҳлантиришлар: Юсупов, 37. Кенжабоев, 38. Муродов, 65. Синдаров, 73. У.Эргашев, 87. Жавлиев, 87. Дониёр Ҳошимов, 90. Қурбонбоев, 90+1.