Бугундан бошланган йиғинга "Пахтакор"нинг 6 нафар ўйинчиси таклиф этилди.
Равшан Ҳайдаров бошчилик қилаётган олимпия терма жамоаси 7 декабргача Тошкентда шуғулланиб, сўнг Таиланднинг Бурирам шаҳрига халқаро турнирда иштирок этиш учун жўнаб кетади. Ботирали Эргашев, Нодир Йўлдошев, Ҳожиакбар Алижонов, Жасур Яхшибоев, Суҳроб Нуруллаев ва Забиҳилло Ўринбоев ушбу йиғинга чақирилди. Айни пайтда мазкур терма жамоа 2018 йил январь ойида Хитойда ўтказиладиган Осиё чемпионати финал босқичига тайёргарлик кўрмоқда.