Клуб янгиликлари

"Пахтакор" ФК клуб мадҳияси учун танлов эълон қилади

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" футбол клуби мадҳия учун танлов бошланганини маълум қилади.

Танловда иштирок этишни хоҳловчиларни қўшиқ тарзида яратилган мадҳияни "Пахтакор" футбол клуби офисига шеър матни билан биргаликда келтиришлари сўралади. Шеър матнида "Пахтакор" тарихи ва бугуни, Тошкент ва Ўзбекистон, жамоанинг энг совриндор ва машҳур клуб экани акс эттирилган бўлиши керак.

Танловга ишлар 2018 йил 1 январгача қабул қилинади.

Ғолиб "Пахтакор" футбол клуби томонидан қимматбаҳо совға билан тақдирланади.