Клуб янгиликлари

"Пахтакор" 18-бор совриндорлар қаторида

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" Ўзбекистонда энг совриндор жамоа қаторида қолмоқда.

Миллий чемпионат ва Ўзбекистон Кубогида "Пахтакор" энг кўп муваффақиятга эришган клуб саналади. Чемпионатимизда биринчи чемпионлардан ҳисобланган жамоамиз ҳозиргача 11 марта олтин медалларга эга чиққан. 2002-07 йиллар оралиғида кетма-кет 6 марта ғолиблик қўлга киритилган.

Кумуш медаллар 5 бор қўлга киритилган бўлса (1993, 2001, 2008, 2009, 2010), бронза медаллари сони иккитага етди (2011 ва 2017 йил).

Чемпионатлардаги энг ёмон кўрсаткич 1994 йил қайд этилган. Ўшанда жамоа 8-поғонадан ўрин олган.

Шу ўринда кубокдаги ғалабаларни таъкидлаб ўтиш мумкин. "Пахтакор" бу борада ҳам етакчи ҳисобланади. Жамоамиз Ўзбекистон Кубогида худди олий лигадаги каби 11 марта ғолиб чиққан.