"Пахтакор" ёшлар жамоаси 2017 йилги мавсумни иккинчи поғонада якунлади.
Кеча Ўзбекистон чемпионати ёшлар лигасида мавсум якунланди. Биринчи ўринни охирги турда ғалаба қозонган "Бунёдкор" футболчилари қўлга киритишди. Ёшларимиз ғолиб жамоа билан бир хил очко тўплаган ҳолда иккинчи ўринни эгаллашди.
Ўзаро ўйинлардаги устунлик сабабли "Бунёдкор" чемпионат ғолибига айланди.
52 гол урган ёшлар жамоаси 32 тўп ўтказиб юборди. "Пахтакор" ёшларидан кўпроқ фақат "Бухоро" тўп киритган - 57 гол.
Ҳозирга қадар ёшларимиз 7 бор чемпионликни қўлга киритишган.