Клуб янгиликлари

Шота Арвеладзенинг "Пахтакор"даги кўрсаткичлари

Клуб янгиликлари


Шота Арвеладзе "Пахтакор"ни 2017 йилги мавсум иккинчи даврасидан бошқаришга киришди.

Унинг бошчилигида жамоа ўйини ва натижаларида ўсиш кузатилди. "Пахтакор" кўпроқ гол уриб, камроқ тўп ўтказди. Табиийки, иккинчи даврада тўпланган очколар миқдори биринчи даврадагидан юқори бўлди. "Шерлар" иккинчи даврада 25 тўп киритиб, 9 гол ўтказиб юборишди. Биринчи даврада бу натижа 19-19ни ташкил қилганди.

Арвеладзе қўл остида жамоа биринчи голини уриш учун 13 дақиқа сарфлади. "Қизилқум"га қарши Навоийдаги беллашувда Суҳроб Нуруллаев дарвозани ишғол қилганди.

Грузиялик мутахассис қўл остида энг йирик ғалаба "Нефтчи"га қарши ўйинда қўлга киритилди. Ўшанда "шерлар" 6:0 ҳисобида зафар қучишганди.

Иккинчи даврада 35 очко жамғарилди. Биринчи даврада жамоамиз 24 очко тўплаганди. Мавсумнинг иккинчи ярмида "Пахтакор" 10 очко йўқотди. Уйдаги ғалабали серия 11 учрашувга етди ва жамоамиз буни давом эттириш имкониятига эга.