Жамоамиз учун 26-миллий чемпионат якунига етиб улгурди.
30-турдаги рақиб "Обод" олий лигадан четлатилгани боис ушбу беллашувда "Пахтакор"га техник ғалаба ёзилади. Шу сабабли жамоамиз мавсумни тугатиб улгурди. Жорий йил "шерлар" бронза медалларини қўлга киритишди.
59 очко тўплаган "Пахтакор" иккинчи марта учинчи ўрин соҳибига айланди. Уйдаги ўйинларнинг 13тасида жамоамиз ғалабага эришган бўлса, сафардаги 15 учрашувнинг 5тасида зафар қучилган. Дуранг натижаларнинг барчаси сафарда қайд этилган. Уйда икки бор мағлубият қайд этилган. Мавсумда рақиблар жами 7 марта кучлироқ бўлишган.
44 тўп киритган жамоамиз ўз дарвозасидан 28 гол ўтказиб юборган. Игорь Сергеев 13 тўп киритган ҳолда жамоа тўпурарига айланди. Тиаго Безерра эса 8 бор жамоадошларига гол уриш имкониятини тақдим этган ҳолда бу борада энг яхши натижани қайд этди.
13 учрашувда "Пахтакор" рақибларига гол уриш имконини бермаган.
Майдонда энг кўп вақт ўтказган футболчи Владимир Козак бўлиб, у 29 ўйинда 2496 дақиқа давомида ўйнаган. Ундан кейинги натижа дарвозабон Александр Лобанов томонидан қайд этилди. Саша 2430 дақиқа давомида учрашувларда дарвозани қўриқлади.