"Пахтакор"нинг бразилиялик ўйинчиси Тиаго Безерра "Насаф"га қарши учрашувда тўпиғидан жароҳатланди.
Иккинчи бўлимда рақиб футболчиси тўп учун курашда унинг оёғи устига тушгани сабабли Тиагонинг тўпиғи ёрилган. Шунга қарамай, у ўйин охиригача беллашувни давом эттиришга қарор қилди. Ўтказилган тиббий кўрик натижасида Безерранинг камида икки ҳафта гипсда юриши кераклиги ҳақида қарорга келинди. Шундан сўнг у яна машғулотларга қайтиш имкониятига эга бўлади.