29-турда жамоамиз "Насаф"га йирик ҳисобда имкониятни бой берди.
Биринчи бўлимда ташаббусга эришган "Пахтакор" яратилган вазиятлардан фойдалана олмади. Канюк бирга-бир ҳолатда Қувватовни доғда қолдира олмади. Мезбонлардан Черан тўсинни нишонга олди. Бўлим охирида ҳимоядаги хатодан сўнг Абдухолиқов ҳисобни очди.
Иккинчи бўлимда ҳужумга берилган жамоамиз ҳимояда хатоларга йўл қўйди. Чераннинг дубли ва Абдураҳимовнинг голи беллашув 4:0 ҳисобида мезбонлар фойдасига ҳал бўлишини таъминлади.
Шу тариқа "Пахтакор" мавсумни учинчи ўринда якунлади.
"НАСАФ" - "ПАХТАКОР" - 4:0 (1:0)
19 ноябрь. Қарши. "Марказий" стадиони. 18574 томошабин.
Ҳакам: Зокир Қодиров (Навоий).
"Насаф": Қувватов, Шораҳмедов, Ғаниев (Раҳматиллаев, 88), Ҳамробеков, Абдураҳимов (Кенжабоев, 64), Голбан, Сайфиев, Абдухолиқов, Черан, Ҳасанов (М.Каримов, 80), Эшмуродов.
"Пахтакор": Лобанов, Алижонов, Ш.Каримов (Яхшибоев, 60), Искандаров, Сергеев, Тожиев, Козак, Канюк (Нуруллаев, 60), Симич (Аъзамов, 77), Безерра, Гриффитс.
Голлар: Абдухолиқов, 44 - 1:0. Черан, 60-пен - 2:0. Абдураҳимов, 77 - 3:0. Черан, 90+1 - 4:0.
Огоҳлантиришлар: Шораҳмедов, 27. Симич, 27. Ш.Каримов, 31.