"Насаф"ни сафарда 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратган "Пахтакор" ёшлари мавсумни муваффақиятли якунлашди.
Учрашувни ҳужумкор руҳда бошлаган жамоамиз дастлабки ўн дақиқада икки гол урди. Жўраев дастлаб Саъдиллаевнинг тўп оширишидан кейин ҳисобни очган бўлса, кейин Саъдиллаевнинг ўзи дарвозабон хатосидан унумли фойдаланди. Бўлим охирига қадар ёшларимиздан Синдаров, Маҳмудҳожиев ва Жўраев қулай имкониятларни кўкка совуришди. Мезбонлардан Зоиров жуда қулай 3 вазиятда ноаниқ ҳаракат қилди.
Кескин кечган иккинчи бўлимда "Насаф" Сағдиллаевнинг аниқ зарбаси эвазига ҳисобни қисқартирди. Ўйин охиригача ғалабали натижани сақлаб қолган "Пахтакор" ёшлари мавсумни ютуқ билан тугатишди.
Охирги турда "Бунёдкор" "Локомотив" майдони очко йўқотса, ёшлар жамоамиз чемпионликни қўлга киритади.
"НАСАФ" - "ПАХТАКОР" - 1:2 (0:2)
Ҳакам: Шуҳрат Ражабов (Бухоро).
"Насаф": У.Эргашев, Маннонов, Саидов, Зоиров (Ботиров, 78), Муҳиддинов, Ғайбуллаев, Насруллаев, Мозговой (Сағдуллаев, 54), Алижонов, Рашидхонов, Нарзуллаев.
"Пахтакор": Б.Эргашев, Асқаров, Н.Йўлдошев, Жўраев (Г.Аҳмедов, 63), Ҳакимов, Саъдиллаев (Ғанихонов, 90+3), Синдаров, Маҳмудҳожиев (Саидазимов, 84), Раҳимов, Аҳмадов (Эрмаматов, 90+5), Юсупов (И.Йўлдошев 65).
Голлар: Жўраев, 7 - 0:1. Саъдиллаев, 9 - 0:2. Сағдиллаев, 62 - 1:2.
Огоҳлантиришлар: Синдаров, 44. Маннонов, 45+1. Мозговой, 52. Ҳакимов, 62. Аҳмадов, 66. И.Йўлдошев, 69. У.Эргашев, 77.
Четлатишлар: Синдаров, 49. Маннонов, 51.