19 ноябрь куни ўтадиган "Насаф" - "Пахтакор" учрашувини навоийлик ҳакам Зокир Қодиров бошқаришини ПФЛ эълон қилди.
Ушбу ҳакам олий лигада "Пахтакор" иштирокидаги 8 беллашувни бошқариб борган. Жамоамиз уларда 6 ғалаба, 1 дуранг ва 1 мағлубиятни қайд этган. Ўтган йили Қаршида кечган "Насаф" - "Пахтакор" учрашувида ҳам айнан Қодиров ишлаганди. Ўшанда у Жавоҳир Соҳибовни биринчи бўлимда майдондан четлатган ва мезбонлар иккинчи бўлимда 2 гол уриб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишганди.
Жорий мавсум бу рефери "Навбаҳор"га қарши Тошкентдаги ўйинимизни бошқарган. Жамоамиз беллашувда 1:0 ҳисобида ғолиб бўлган.
Ассистент ҳакамлар вазифасини Обид Жумаев ва Руслан Самандаров бажаради.
"НАСАФ" - "ПАХТАКОР"
Ҳакамлар: Зокир Қодиров (Навоий), Обид Жумаев (Навоий), Руслан Самандаров (Навоий), Шерзод Ражабов (Бухоро).
Назоратчи: Алишер Абдуллаев (Тошкент).
ПФЛ вакили: Бобур Ҳайдаров.