Клуб янгиликлари

"Насаф" билан ўйинга тайёргарлик давом этмоқда

Клуб янгиликлари

Якшанба куни олий лигада 29-тур учрашувлари бўлиб ўтади.

"Пахтакор" жуда муҳим беллашувда Қаршида "Насаф" меҳмони бўлади. Ўйин соат 14:00да бошланади. Жамоамиз мазкур учрашувга тайёргарликни "Жар" стадионида олиб бориш билан банд. Эртадан машғулотларда миллий ва олимпия терма жамоасига чақирилган 8 нафар футболчилар қайтишади. 

Қаршида "Пахтакор" ғалаба қозонган тақдирда ўзаро ўйинлар натижасига кўра, олий лигада иккинчи ўрин ва ОЧЛ саралаш босқичи йўлланмасини ҳал этади. Қаршидаги учрашув жамоамиз учун мавсумдаги охирги беллашувга айланади. 30-турдаги рақиб "Обод" чемпионатдан четлаштирилгани боис "Пахтакор" ўша турда майдонга тушмайди.