Клуб янгиликлари

"Пахтакор" - "Олмалиқ" учрашувида стадионимизда мавсум рекорди ўрнатилди

Клуб янгиликлари

Олий лиганинг 28-турида "Пахтакор" ўз майдонида "Олмалиқ"дан 2:0 ҳисобида устун келди.

Ўша учрашувни "Пахтакор" стадионида 11067 нафар ишқибоз кузатди. Бу кўрсаткич жамоамизнинг жорий мавсумда уй ўйинлари учун рекорд натижа ҳисобланади. Аввалги беллашувларда бунча кўп миқдорда мухлис кузатилмаганди.

Ушбу мавсумда стадионимизга ўртача ташриф 4207 нафарни ташкил қилди. Бу кўрсаткич борасида "Пахтакор" олий лигада 6-натижани қайд этган бўлиб, клубимизни "Бухоро", "Навбаҳор", "Динамо", "Қўқон-1912" ва "Қизилқум" жамоалари ортда қолдиришган.