Жамоамизнинг уй ўйинларидаги мағлубиятсиз серияси 10 учрашувга етди.
Охирги марта "шерлар" 2017 йилнинг апрель ойида ўз майдонида мағлубиятга учрашганди. Шундан кейин кетма-кет 10 беллашувда ғалабага эришилди. Рақиб дарвозасига 25 тўп киритилиб, 5 гол ўтказиб юборилган. Иккинчи даврада "Пахтакор" Шота Арвеладзе бошчилигида уйдаги ўйинларда биргина тўп қўйиб юборди.
Дарвозабон Александр Лобанов кетма-кет 5 беллашувда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Охирги марта у Наманганда "Навбаҳор"га қарши учрашувда дарвозасидан тўп ўтказганди. Унинг "қуруқ" серияси 467 дақиқани ташкил этмоқда. Иккинчи даврада "Пахтакор" 13 ўйинда 5 гол қўйиб юборди.