Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида "Пахтакор" бош мураббийи ўйин ҳақида фикрларини билдирди.
Григорий КОЛОСОВСКИЙ (“Пахтакор” бош мураббийи): - Учрашув мобайнида кўплаб имкониятларни юзага келтирдик, бироқ улардан фойдаланиш насиб этмади. Таркибимизда муаммолар бор. Захира ўриндиғимиз қисқа ва ўйинни кучайтира олмаяпмиз. Ўйинчилар юкламани кўтара олмаётган бўлиши ҳам мумкин. Ҳошимовнинг майдондан четлатилиши ҳимоядаги ўйинимизга путур етказди. Шунга қарамай, бугун етарлича хавфли вазиятларни яратдик. Жамоа натижага эришишга интилмоқда, аммо бунинг уддасидан чиқа олмаяпмиз.
Биринчи бўлимда рақибни ҳар тарафлама доғда қолдирдик. Улар марказдан ҳам саноқли марта ўтишди. Танаффусдан кейин рақиб кам сонли имкониятидан самарали фойдаланди. Охирги 3-4 дақиқа ичида Машарипов ва Каримов гол уриши мумкин эди, бироқ бизга омад кулиб боқмади.