"Пахтакор"нинг 8 нафар футболчиси миллий ва олимпия терма жамоаси йиғинида иштирок этмоқда.
Миллий терма жамоа билан БААга қарши 14 ноябрь куни бўлиб ўтадиган ўртоқлик учрашувига Владимир Козак, Шерзод Аъзамов ва Жасур Яхшибоев таклиф этилган. Улар кечадан миллий терма йиғинида иштирок этишни бошлашди.
Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги олимпия терма жамоаси сафига Тошкентдаги йиғин учун Ботирали Эргашев, Ҳожиакбар Алижонов, Жаҳонгир Аҳмадов, Суҳроб Нуруллаев ва Забиҳилло Ўринбоев чақирилган. Улар 10-15 ноябрь куни олимпия термаси ихтиёрида бўлишади.