Клуб янгиликлари

Карлес Пуйоль "Пахтакор" - "Олмалиқ" ўйинида фахрий меҳмонга айланди

Клуб янгиликлари

"Барселона" ва Испания терма жамоаси афсонаси Карлес Пуйоль "Пахтакор" - "Олмалиқ" учрашувини стадиондан кузатди.

Тушда "Пахтакор" стадионида 1979 йилда авиаҳалокатда ҳаётдан кўз юмган жамоа аъзолари хотирасига барпо этилган ёдгорликка гул қўйиб, марҳумлар футбол фахрийлари билан хотирлаган собиқ ҳимоячи кечки пайт олий лига учрашувини кузатиш учун ташриф буюрди.

Мавсумдаги охирги уй учрашувидан аввал ўзбек эстрадаси юлдузи Шаҳзода ишқибозлар кайфиятини ўз қўшиқлари билан кўтарди. Шундан сўнг майдонга Карлес Пуйоль таклиф этилди. У дастлаб мухлисларга дастхати туширилган тўпларни тақдим қилди. Сўнг Ўзбекистонга ташрифидан мамнун экани, юртимиз футбол борасида тараққиётга эришаётгани ҳақида тўхталиб ўтди.



Жамоалар билан саломлашгач, Пуйолга учрашувни фахрий меҳмон сифатида бошлаб беришга имкон берилди. Шу тариқа у "Пахтакор" - "Олмалиқ" учрашувида тўпни биринчи бўлиб тепди ва жамоамизнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган беллашувни стадионда кузатди.